1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Деонтей Уайлдер: “Эртага ҳаммаси бошқача бўлишини  ўз жангим билан исботлайман”

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фюри билан бўладиган жанги ҳақида фикр билдирди:

Деонтей Уайлдер: “Эртага ҳаммаси бошқача бўлишини  ўз жангим билан исботлайман”

 

 

“Баъзилар Тайсон билан бўладиган  жангда рақибимнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Лекин мен эртага ҳаммаси бошқача бўлишини  ўз жангим билан исботлайман”.

 

Уайлдер ва Фюри эртанги тўқнашувда учинчи бор юзма-юз келади. 2018 йил декабрь ойида бўлиб ўтган биринчи жангда ҳакамлар дуранг қайд этган бўлса, 2020 йил февраль ойида ўтказилган иккинчи учрашувда британиялик боксчи америкаликни нокаутга учратганди. Шу тариқа у WBC чемпионлик камарини тортиб олганди.

 

Эслатиб ўтамиз, жанг 10 октябрга ўтар кечаси АҚШнинг Лас–Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Майк Тайсон яна рингга қайтмоқчи эканлиги ва Махачев Ден Хукер билан жанги қизиқарли бўлишига ишонаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика