Жаҳон

Дунёдаги 11 та давлат жосуслик тизими орқали сиёсатчиларни кузатгани маълум қилинди

Дунёнинг 11 мамлакатидаги ҳукумат амалдорлари Исроилнинг «NSO Group» компаниясига қарашли «Pegasus» жосуслик дастуридан журналистлар ва мухолифатдаги сиёсатчиларни кузатишда фойдалангани маълум қилинди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Дунёдаги 11 та давлат жосуслик тизими орқали сиёсатчиларни кузатгани маълум қилинди

Нашрнинг келтиришича, «Pegasus»дан сиёсий танқидчиларни кузатган давлатлар орасида бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги Венгрия ҳукумати ҳам бор. Шунингдек, жосуслик дастуридан матбуотга қарши фойдаланишга рухсат берган бошқа давлатлар қаторига Озарбайжон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Исроил, Баҳрайн, Мексика, Марокаш, Руанда, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари киритилган.

Таъкидланишича, буни аниқлашда дунёнинг 17 та машҳур нашрлари, жумладан, «The Washington Post», «The Guardian», «Haaretz» каби йирик нашрлар биргаликда ишлаган. Лойиҳа «Amnesty International»нинг техник кўмаги билан Франциянинг «Forbidden Stories» нотижорат ташкилоти томонидан мувофиқлаштирилган.

Таъкидланишича, тергов хакерлик ҳужумига учраган бўлиши мумкин бўлган 50 мингта телефон рақамлари рўйхатига асосланади. ОАВ маълумотларига кўра, рўйхатдаги энг эски ёзувлар 2016 йилга тегишли. Журналистлар 50 дан ортиқ мамлакатда мингдан ортиқ рақам эгаларини аниқлаган. «Amnesty International» таҳлиллари шуни кўрсатдики, журналистларга тегишли камида 23 та телефон «Pegasus» вирусини муваффақиятли юқтирган ва яна 14 тасида хакерлик ҳужумининг аломатлари бор.

Қайд этилишича, Венгрияда «Direkt36» тергов нашрининг икки журналисти телефонлари ҳужумга учраган. Озарбайжонда кузатув олиб борилиши мумкин бўлганлар қаторига 48 нафар журналистлар киритилган, уларнинг аксарияти мамлакатдаги коррупция ва репрессияларни танқид қилган.

Ҳакерлик ҳужуми мақсади нафақат маҳаллий нашрлар, балки халқаро ва йирик миллий нашрлар «CNN», «Associated Press», «Voice of America», «New York Times», «Wall Street Journal», «Bloomberg», «Financial Times», шунингдек, Франциянинг «Le Monde» ва Қатарнинг «Al-Jazeera» канали журналистларига ҳам қаратилган бўлган.

Маълумот учун, ушбу жосуслик дастурий таъминоти фақат давлат идораларига ва фақат Исроил ҳукуматининг рухсати билан сотилади. «Pegasus» барча маълумотларни телефондан олиш имконини беради.

custom img

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

custom img

Қирғизистонда рус тилидаги қишлоқлар номи ўзгартирилади — Садир Жапаров

Мазкур жараённи 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.

custom img

Ҳинд океанида роҳинжа муҳожирлари қайиғи ҳалокатга учраб, 250 киши бедарак йўқолди

Шунингдек ҳодиса оқибатида бангладешликлар ва болалар ҳам бедарак йўқолган. Фожиа роҳинжаларнинг узоқ давом этаётган мажбурий кўчирилиши билан боғланмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"