Ўзбекистон

Энди ҳокимлар бир лавозимда 5 йилдан ортиқ қолмайди

Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Энди ҳокимлар бир лавозимда 5 йилдан ортиқ қолмайди

 

“Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳага кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинган давлат органлари ва ташкилотларида қуйидаги тартиб жорий этилади:

 

—давлат фуқаролик хизматчилари мажбурий, режали ва режадан ташқари тартибда ротация қилинади;

 

—давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш бир давлат органи доирасида ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида амалга оширилади;

 

—давлат фуқаролик хизматчиси ротация тартибида лавозимга тайинланганда танлов ўтказилмайди;

 

—ротация тартибида лавозимга тайинланган давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатлар ва тегишли компенсациялар белгиланади;

 

—Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари мониторингини олиб боради.

 

Давлат фуқаролик хизматида мажбурий равишда ротация тартибидаги тайинловлар лавозимни эгаллаган кундан бошлаб ҳар беш йилда амалга оширилади, бунда қонунчиликка мувофиқ бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2023 йил 1 апрелга қадар “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлилий тизими” дастурий-аппарат комплекси таркибидаги “hrm.argos.uz” автоматлаштирилган ахборот тизимида давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш жараёнини электрон юритиш имкониятини яратади.

 

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"