Ўзбекистон

Энди музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланади

Талаб қилинадиган нарса шуки, музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.

Энди музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланади

 

“Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. 

 

Киритилган қўшимчага кўра, бундан буён музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Шунингдек, давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан муассасага ажратиладиган молиялаштириш суммасини камайтиришга асос бўлмайди.

 

Бундай тушумлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

 

Эслатма. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Аввалроқ Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгилангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.