Ўзбекистон

Энди статистик маълумотларни ДХМдан олиш мумкин

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Энди статистик маълумотларни ДХМдан олиш мумкин

 

Кеча, 24 ноябрь куни Ҳукумат қарори билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар бермоқда.

 

Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган  маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

 

Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади: 

 

—таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш; 

—шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

 

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

 

Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

 

Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

 

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Айни вақтда мазкур тракторларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда