Ўзбекистон

Ўзбекистонда уйқу марказлари хизмат кўрсатади

Президент бу бўйича тегишли қарорни имзолади.

Ўзбекистонда уйқу марказлари хизмат кўрсатади

 

Президент «Фтизиатрия ва пульмонология хизматини 2023–2026 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Қарор билан тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказларига ажратилган штат бирликлари ва маблағлар доирасида «Уйқу апноэ» марказлари ташкил қилинади.

 

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили:

 

  • латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача;

  • латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача;

  • туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача;

  • туберкулёз билан касалланган 18 минг нафаргача беморларни дори воситалари билан таъминлаш, шу жумладан:

  • 1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) бўйича – 15 минг нафаргача;

  • 2- ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) бўйича – 3 минг нафаргача етказилади.

 

Шунингдек, 2023 йил 1 мартга қадар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктирилган аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади,

 

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан туберкулёз билан касалланиш хавф гуруҳига мансуб:

 

  • шахслар (ўсмирлар ва катталар) рентгенологик текширувдан;

  • болалар иммунологик текширувдан ўтказилади.

custom img

Умрага борган 170 дан ортиқ Ўзбекистонлик Ватанга қайта олмаяпти

Саудия Арабистонида 14 кунлик умра сафарида қатнашган Ўзбекистон фуқаролари ташкилотчиларнинг нотўғри маълумотлари сабаб қайтишда қийинчиликка дуч келмоқда.

custom img

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"