Жаҳон

Эрдоған зилзилаларга тайёргарлик кўришга чақирди

Мармар денгизида кучли зилзила содир бўлиш эҳтимоли жуда юқори.

Эрдоған зилзилаларга тайёргарлик кўришга чақирди

Туркия президенти Ражап Тоййип Эрдоған шаҳарлар раҳбариятини бўлажак офатлар жиддий зарар келтирмаслиги учун ўз аҳоли пунктларини кутилаётган зилзилага тайёрлашга чақирди.

 

“Туркиядаги аҳоли пунктлари, биринчи навбатда Истанбул ва бошқа вилоятлардаги аҳолиси ва маъмурлар яқин орада содир бўлиши кутилаётган зилзилаларга олдиндан тайёргарлик кўришлари керак”, дея баёнот берди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған.

 

Аввалроқ сўнгги бир неча кун ичида Эгей денгизида ер силкинишлари қайд этилган эди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу сейсмик ҳодисалар Туркия учун энг муҳим вазифа-зилзилаларга тайёргарлик кўриш эканлигини яна бир бор эслатади.

 

“Маҳаллий маъмуриятлар сиёсий манфаатлар кўзлашдан кўра шаҳар муҳитини ўзгартириш лойиҳалари орқали шаҳарларни зилзилаларга тайёрлашлари керак” дейди Эрдўған.

 

Президент Туркиянинг барча шаҳарларини, биринчи навбатда Истанбулни зилзилага чидамли қилиш йўлида ҳаракат қилишдан бошқа муқобил вариантлари йўқлигини қўшимча қилди.

 

Шуни таъкидлаш керакки, турк сейсмологлари Истанбул яқинидаги Мармар денгизида кучли зилзила содир бўлиш эҳтимоли жуда юқори деб ҳисоблашади ва бу ҳар йили ортиб бормоқда. Гап шундаки, бу ҳудудда иккита тектоник ёриқлар мавжуд. Улар ҳаракатлана бошлаганда зилзила юз беради ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Истанбул аҳолисининг тўртдан бир қисми ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

Афғонистонда тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Март ойининг охиридан буён мамлакатда кузатилаётган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Европада ноаниқлик кучайди: АҚШ Полшага 5 минг нафар аскар юбормоқда

NATO бош котиби мазкур қарорни қўллаб-қувватлаб, Европа давлатлари АҚШга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ғазога ёрдам олиб кетаётган фаоллар Исроил аскарларини зўравонликда ва жинсий тажовузда айблади

Айрим фаолларнинг қовурға ва қўллари синдирилган, электрошокер қўлланиши оқибатида кўз ва қулоқларидан жиддий жароҳатлар олган.

custom img

Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш бўйича 15 банддан иборат режасини тақдим этди

Режада ХАМАСни босқичма-босқич қуролсизлантириш ва Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш назарда тутилган.

custom img

Туркий дунё ва сунъий интеллект

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг сунъий интеллект ва рақамли ривожланишга бағишланган норасмий саммити бўлиб ўтди.

custom img

Хитой АҚШ босими остида Кубани кучли қўллаб-қувватлашини билдирди

ТИВ вакили Гуо Сзякун Кубага қарши ташқи аралашув ва сиёсий босимларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

custom img

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

SpaceX'нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларга баҳоланмоқда.

custom img

Афғонистонда энди 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилди

Толибон раҳбарияти аёллар ҳуқуқлари “Ислом шариати асосида ҳимоя қилинаётганини” таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"