Жаҳон

Эрон президенти Иброҳим Раиси ҳалок бўлди

Бу ҳақда Эрон манбаалари хабар бермоқда.

Эрон президенти Иброҳим Раиси ҳалок бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди.

 

"Ҳалокатга учраган вертолётнинг жойлашуви аниқланганда, вертолётда тирик йўловчиларининг излари топилмади", — деди у IRIB телеканалида.

 

 

Аввалроқ Бортида Эрон Президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди. Бортда президентдан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён ва Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим бўлган. Иброҳим раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётган бўлган. Давлат раҳбарлари Арас дарёсидаги тўғон очилиши маросимида иштирок этган.

 

Маълумот учун, олий раҳнамо Хоманаийнинг розилиги билан президентнинг ваколатларини биринчи вице-президент Муҳаммад Мохбер ўз зиммасига олади. Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида ўтказилиши керак бўлади.

 

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.