Жаҳон

Эрон Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшиламоқчи

Мамлакат ташқи ишлар вазири бунга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшиламоқчи

 

Эрон Саудия Арабистони билан муносабатларни исталган пайтда нормаллаштиришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиян Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

 

“Теҳрон Ар-Риёд билан муносабатларни исталган пайтда яхшилашга тайёр”, – деган Эрон бош дипломати.

 

Шунингдек, у тез орада мамлакатнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилотидаги вакили Жидда шаҳрига қайтишини маълум қилган.

 

Шу билан бирга Абдуллохиян минтақадаги долзарб масалларни Эрон, Саудия Арабистони, Миср ҳамда Туркия билан биргаликда муҳокама қилишни таклиф қилган.

 

Сиёсатчи Вена шаҳрида Эрон ядро дастури бўйича музокараларга ҳам тўхталиб ўтган. Унинг фикрича, агар Ғарбли ҳамкорлар зарур сиёсий ирода кўрсата олса, келишувга эришиш мумкин. Шунингдек, Теҳрон АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп томонидан жорий қилинган санкцияларни бекор қилишни талаб қилаётгани таъкидланган.

 

Абдуллоҳияннинг қўшимча қилишича, “Келажакдаги эришиладиган исталган келишувлар Эронга ҳеч қандай тўсиқсиз нефть сотиш ва даромад олиш имконини бериши керак”.

 

Аввалроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий Дональд Трампни судга бериш кераклигини айтганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"