Ўзбекистон

Фарғона ва Тошкентда катта миқдордаги пиротехникалар тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига қарши кураш олиб борилмоқда.

Фарғона ва Тошкентда катта миқдордаги пиротехникалар тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиш орқали қарши кураш олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

“Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари пиротехника воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилиши ва сақланишига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди. Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Дамас” русумли автотранспорт воситасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган ҳамда фуқаронинг Қува туманидаги хонадонида сақланаётган дастлабки қиймати 141 миллион сўмлик 7 турдаги жами 408 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинган”, – дейилади хабарда.

 

Вилоятнинг Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тумандаги яшаш хонадонларидан бирига кириб хонадондаги товарларни юклаб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида тўхтатилиб, хонадон ва транспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автотранспорт воситаси ҳамда хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва четдан ноқонуний олиб кирилган умумий қиймати 95 миллион сўмлик 4 турдаги жами 180 минг дона пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

 

Шунингдек, Фарғона туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда да ҳам хорижда ишлаб чиқарилган ва четдан ноқонуний олиб кирилган умумий қиймати 28 миллион сўмлик 3 турдаги жами 74 дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

 

“Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий қиймати 264 миллион сўмлик 14 турдаги 588 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилиши ҳамда сақланишига чек қўйилди”, – дейилади хабарда.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Кийимлар остига яширилган қарийб 175 минг пиротехника воситалари фош бўлди.

 

Бундан ташқари, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор ходимлари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИБ Йўл патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда,Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди

 

Тадбир давомида, Оҳангарон туманида “Фарғона-Оҳангарон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги бўлган, “Mercedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов юк хонасида, хуфиёна тарзда кийим-кечаклар остига яширилган фуқаро Каюмовага тегишли бўлган, Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 200 млн.сўм бўлган жами 174 108 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

custom img

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди

Сирдарёда тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар олган судья, унга воситачилик қилган банк мансабдорига суд ҳукми ўқилди.

custom img

Болдирга яширилган 240 минг доллар

Тошкентда икки нафар Қозоғистон фуқароси 240 минг АҚШ долларини болдирларига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланди. Шунингдек, қалбаки 8400 долларни 3800 долларга сотишга уриниш фош этилди.

custom img

Сирдарёда боғча раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилди

Шунингдек, боғча ходимлари “Open budget” учун мажбурий овоз йиғишга жалб қилингани аниқланган.

custom img

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"