Жамият

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси инспектори ЙТҲда ҳалок бўлди

У 4 февраль куни "Lacetti русумли автомашинасида бахтсиз ҳодисага учраган.

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси инспектори ЙТҲда ҳалок бўлди

 

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Музаффар Холмирзаев ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ДСБ хабар берди.

 

Маълум бўлишича, у 4 февраль куни "Lacetti русумли автомашинасида бахтсиз ҳодисага учраган.

 

Ушбу воқеа ҳақида хабар топгач, дарҳол бошқарма раҳбарияти ва бўлимдаги ходимлар дастлаб воқеа жойига, ундан сўнг эса Республика шошилинч тиббиёт илмий маркази Фарғона филиалига етиб боришган.

 

"Афсуски, тиббиёт ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чораларга қарамай ушбу ходим вафот этди.

Бошқарма раҳбарияти ва ходимлари марҳумнинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди", — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Фарғонада банк ходимаси хизмат вақтида вафот этганди. Шунингдек, Қашқадарёда банк ходимининг калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.