Жамият

Банк ходимлари нега калтакланди?

29 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Ш.Э ўз шериклари билан бирга «Универсалбанк» АТБнинг Қарши шаҳар банк хизматлари маркази ходимларини калтаклаган

Банк ходимлари нега калтакланди?

 

Ушбу фуқаро 2020 йилда Универсалбанкдан жами 350 млн. сўм кредит олган. Банк ходимлари кредит сўндириш графигига мувофиқ, июль ойи учун 23 миллион сўм пулни тўлашини тушунтириш учун борганда, Қарши тумани Файзобод МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Э. ўз шериклари билан беш нафар банк ходимини оёқ-қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

 

Bankers.uz жабрланувчилардан бири банк ходими Д.Ҳ. билан боғланганда, жабрланувчи ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида даволанаётганини билдирди. Банк ходими ва унинг ҳамкасбларига қасддан етказилган тан жароҳати оқибатида шифохонада эканлигини ҳам қўшимча қилди.

 

Банк ходимлари ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБга мурожаат қилган. Мурожаат натижасида Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими лейтенанти А.А.Олимов мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинлаган (Тегишли ҳужжат нусхаси таҳририятда мавжуд). Ҳозирча суд тиббий экспертиза хулосаси берилмаган.

 

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида таҳририят Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати билан боғланди. Ахборот хизмати раҳбари подполковник Ирода Расулова вазиятга ойдинлик киритиб, хабар беришини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасига кўра, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст этказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса — 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"