Жамият

Фарғонада пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

Сўнгги пайтларда ўзгалар ишончига кириб, мол-мулкни ўзлаштириш ҳолатларига тез-тез гувоҳ бўлаяпмиз. Жиноятга жазо муқаррар. Буни Фарғонада содир бўлган ҳолат мисолида ҳам  яққол кўриш мумкин.

Фарғонада пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

 

Фарғона вилояти Қува туманида пластик карточкадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 14 октябрь куни Р.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб,  6 октябрь куни номаълум шахс унга тегишли бўлган банк  пластик карточкасидан жами 1 миллион 361 минг 700 сўм миқдоридаги пулларини унинг рухсатисиз яширин равишда ўғирлаганини билдирган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан зудлик билан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б"банди (ўғирлик) га мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Аввалроқ Пешку туманида ижтимоий тармоқ орқали ўғрилик қилган шахс қўлга олингани, Бухорода интернетдаги ютуқли ўйинлар орқали фуқарони чув туширган шахс ушлангани, сохта хайрия акцияси уюштириб, 11 млн сўмни ўзлаштирган йигит аниқлангани ҳамда Андижонда виртуал фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.