К.М «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали алоқага қичиб, И.Ш нинг ишончига кириб, унинг телефон аппаратини сотиб олишини билдирган. Алдов йўли билан АТБ «Агробанк» туман филиали томонидан унга берилган пластик карта рақамлари ва кодини олишга эришиб, пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан K.M. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси JK.ning 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Учтепа туманида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро iPhone 12 Pro русумли телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳақида хабар берган эдик.


