Ўзбекистон

Фармацевтика саноатида Зарур амалиётлар маркази ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Фармацевтика саноатида Зарур амалиётлар (GxP) талабларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фармацевтика саноатида Зарур амалиётлар маркази ташкил этилди

 

 

Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида:

 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази таркибидаги Зарур амалиётлар (GxР) миллий инспекторати бўлими ажратиб чиқарилиб, давлат унитар корхонаси шаклидаги Агентликнинг Зарур амалиётлар маркази этиб қайта ташкил этилади.

 

Марказнинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

  • фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда зарур амалиётлар (GxP) халқаро стандартларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;
  • зарур амалиётлар (GxP Р) талабларига мувофиқлик бўйича сертификатлаш мақсадида фармацевтик инспекциялар ўтказиш;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг маҳаллий стандартлари халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
  • дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани яратиш, ишлаб чиқариш, муомаласини тартибга солиш, сифатини назорат қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш жараёнларига халқаро “ISO” сифат менежменти тизимини ва Зарур амалиётлар (GxP) қоидаларини жорий қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш.

 

Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • кўрсатилган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"