1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Finnair" иш ташлашлар туфайли 300 га яқин рейсини бекор қилади

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бекор қилинган рейслардаги йўловчиларга муқобил йўл таклиф қилинади.

"Finnair" иш ташлашлар туфайли 300 га яқин рейсини бекор қилади

Иш ташлашлар сабабли Финляндия авиакомпаниясининг 9 ва 13 декабрь кунларига белгиланган рейслари бекор қилинади.

 

"Finnair" маълумотларига кўра, учувчилар иш ташлашидан 33 мингга яқин йўловчи зарар кўради. Зарар кўрган йўналишлар қаторига Хелсинкидан Мюнхен, Гамбург, Франкфурт, Берлин, Вена, Цюрих ва Женевага рейслар киради.

 

Авиакомпания ўз баёнотида, бекор қилинган рейслардаги йўловчиларга муқобил йўл таклиф қилинишини билдирди. Аммо жабрланган йўловчиларнинг кўплиги туфайли ҳар доим ҳам уларнинг саёҳат режасига яқин вариант бўлмайди. Бундай ҳолда, йўловчилар чипта пулини қайтаришни талаб қилишлари мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика