Жаҳон

Францияда Марин Ле Пен устидан суд жараёни бошланди

Суд мажлислари ноябрь ойининг ўрталарига қадар давом этади.

Францияда Марин Ле Пен устидан суд жараёни бошланди

Ле Пен ва Франциянинг ўта ўнг “Миллий бирдамлик” партиясининг бошқа аъзолари Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштирганликда ҳамда Европарламент депутатларининг ёрдамчиларини сохта ёллаш йўли билан партияни яширинча молиялаштирганликда айбланмоқда. Агар Марин Ле Пен айбдор деб топилса, у 2027 йилги президентлик сайловида қатнаша олмайди.

 

Айблов хулосасига кўра, “Миллий бирдамлик” партиясидан Европарламент депутатларига ёрдамчи сифатида ёлланган одамлар аслида Европа Иттифоқидаги вакиллари учун эмас, балки шахсан Ле Пен ёки унинг партияси учун ишлаган.

 

Европа Иттифоқига етказилган зарар деярли 7 миллион еврога баҳоланмоқда. Маълум қилинишича, Марин Ле Пен аллақачон Европарламентга 330 минг еврони қайтариб берган. Ушбу айблов учун энг юқори жазо ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишдир.

 

Марин Ле Пен билан бирга унинг синглиси Жан ва собиқ шериги Луи Алио ҳам суд жараёнига тортилган. Марин Ле Пеннинг отаси, 96 ёшли Жан-Мари Ле Пен ҳам айбланувчилар рўйхатида, бироқ унга соғлиғи сабабли суд мажлисларида қатнашмасликка рухсат берилган. Ишда жами 27 киши иштирок этмоқда.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ президенти оролда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланиш арафасида эканини айтди, бироқ лойиҳанинг тафсилотларини очиқламади.

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.