1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Футзал бўйича жаҳон чемпионати: биринчи тур ўйинларида қандай натижалар қайд этилди?

Бугун Литва давлатида бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси россиялик футзалчиларга қарши майдонга тушади. Чемпионатнинг биринчи турида футзалчиларимиз Гватемалага имкониятни бой берган эди. Россия термаси эса Миср жамоасини йирик 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Вакилларимиз жой олган «Б» гуруҳида россияликлар пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонадан Гватемала жамоаси жой олган. Кейинги ўринларни Ўзбекистон ва Миср термалари банд этиб турибди.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати: биринчи тур ўйинларида қандай натижалар қайд этилди?

 

 

Чемпионатнинг қолган гуруҳларида ҳам баҳслар давом этмоқда. Хусусан, «А» гуруҳида ҳам бугун иккинчи тур ўйинлари ўтказилади. Унда Коста-Рика термаси Венесуeла билан баҳс олиб борса, мезбонлар қозоғистонлик футзалчилар билан тўқнаш келади. Мазкур гуруҳда биринчи тур ўйинларидан сўнг Қозоғистон биринчи ўринда бормоқда. Венесуэле иккинчи, Коста-Рика ва Литва термалари кейинги ўринларни эгаллаб турибди.

 

«C» гуруҳида эса марокашлик футзалчилар биринчи ўйинда Соломон оролларини 6:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этган Португалия жамоаси бормоқда. 3-4-поғонани Таиланд ва Соломон ороллари термалари эгаллаб турибди. Ушбу гуруҳда иккинчи тур беллашувлари 16 сентябрь куни ўтказилади. Унда Соломон ороллари Португалия билан, таиландлик футзалчилар Марокаш термасига қарши баҳс олиб боради.

 

Жаҳон чемпионатининг «Д» гуруҳида Бразилия жамоаси дастлабки ўйинда Вьетнамни 9:1 ҳисобда мағлуб этган ҳолда яққол устунлик билан пешқадам бўлиб турибди. Панама термасини 5:1 ҳисобда енгган чехияликлар иккинчи бўлиб турибди. Мазкур гуруҳнинг иккинчи тур ўйинлари ҳам 16 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда Бразилия Чехияга қарши баҳс олиб борса, Панама Вьетнам билан уч очко учун кураш олиб боради.

 

«Э» гуруҳида биринчи тур ўйинлари кеча бўлиб ўтди. Унда Парагвай – Испания, Ангола – Япония термалари иштирокида баҳслар ўтказилди.  Натижада испанлар Парагвай устидан 4:0 ҳисобда устун келган бўлса, Япония Анголани 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи тур ўйинларидан сўнг Испания биринчи ўринда бормоқда. Япониялик футзалчилар иккинчи ўринни банд этган. Кейинги поғоналарни Парагвай ва  Ангола термалари эгаллаб турибди. Мазкур гуруҳнинг иккинчи тур ўйинлари 17 сентябрь куни ўтказилади. Унда Испания Японияга, Ангола эса Парагвай термасига қарши баҳсга киришади.

 

Чемпионатнинг «Ф» гуруҳида ҳам беллашувлар куни кеча бўлиб ўтди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Аргентина термаси АҚШ билан беллашган бўлса, эронлик футзалчилар Сербия жамоаси билан баҳс олиб борди. Ушбу беллашувларда Аргентина АҚШни 11:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрон эса Сербиядан битта тўп фарқи билан устун келди. Ҳозирда «Ф» гуруҳида Аргентина яққол пешқадам бўлиб турибди. Эрон иккинчи, Сербия ва АҚШ жамоалари кейинги ўринлардан жой олган. Гуруҳда навбатдаги тур ўйинлари 17 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда Эрон АҚШ билан баҳс олиб борса, аргентиналиклар Сербияни синовдан ўтказади.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика