Жаҳон

Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари иш бердими?

"Vashington Post" газетаси Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари барбод бўлган-бўлмаганини муҳокама қилди.

Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари иш бердими?

 

"Vashington Post" газетаси Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари барбод бўлган-бўлмаганини муҳокама қилди.

 

Асосий хулоса шуки, ҳозирча Россия иқтисодиёти кутилганидан ҳам яхши ҳолатда. Ташқи савдо баланси сўнгги бир йил ичида ўсди: у аввалги йилларга нисбатан анча гуллаб-яшнади.

 

"Эҳтимол, Россия маълумотлари нотўғридир. Лекин РФда яшовчи ёки ташриф буюришга келганларнинг кўпчилиги ҳаёт одатдагидек давом этганини таъкидлашади", — дейилади мақолада.

 

"Бу Россия учун инқироз бўлсада, бу давлат, жамият ва иқтисодиёт бир вақтнинг ўзида қулаган 1990 йиллар бошидаги нотинчликларга асло ўхшамайди", — деди Александр Титов, россиялик муҳожир ва Қуэенъс университети профессори.

 

Санкцияларнинг асосий қисми Россиядан йирик энергия экспорти туфайли юмшатилган. Москва бюджети тақчиллиги АҚШникидан пастроқ бўлиб чиқди.

 

Аммо Россияда доллар каби жаҳон миқёсида машҳур валюта йўқ, шунинг учун у ҳеч қандай оқибатларсиз кўпроқ пул чоп эта олмайди. Шунингдек, таҳлилчилар РФ кейинчалик нефть ва газ бозорида кичикроқ улушга эга бўлади, камроқ фойда олади ва ўзининг геосиёсий таъсирини бироз йўқотади, деб ҳисоблашади.

 

Шу билан бирга, нашрнинг фикрича, санкциялар Россиядаги озиқ-овқат тақчиллигига эмас, балки “Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қарши” қаратилган. Таъкидланишича, санкциялар армия учун ускуналар етишмаслигини кучайтиради ва унинг янги қуруқлик ҳужумини бошлаш ёки янги ракеталарни яратиш қобилиятига тўсқинлик қилади.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"