Ўзбекистон

Газ ва электр бўйича янги тарифлар кузгача қабул қилинади

Энергетика вазири ўринбосари кузгача аҳоли учун газ ва электр энергияси бўйича янги тарифлар ҳақида қарор қабул қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Газ ва электр бўйича янги тарифлар кузгача қабул қилинади

 

Ўзбекистонда 2023-йилнинг куз ойигача аҳоли учун электр энергияси ва газ учун янги тарифлар тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда «Newshub» хабар берди.

 

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаевнинг таъкидлашича, ҳукумат кузгача аҳоли учун электр энергияси ва газ бўйича янги тарифлар тўғрисида қарор қабул қилади.

 

«Янги тарифларни жорий этишни ўтган йил қолдиргандик, чунки биз бунга ҳали тайёр эмаслигимизни англадик. Шунингдек, инфляцияга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иқтисодий жиҳатлар ҳам ҳисобга олинган. Ўйлайманки, кузгача қарор қабул қилинади ва биз тарифларни қачон кенг миқёсда ишга туширишни тушунамиз», — деди Ахмедхаджаев.

 

Унинг сўзларига кўра, бозорда адолатли ёндашувни шакллантириш керак. Бунда катта кўчмас мулкка эгалик ва кўп сонли маиший техникадан фойдаланадиганлар кўпроқ пул тўлайди. Вазир ўринбосари ҳамма учун бир хил бўлган ҳисоб-китобни нотўғри деб атаган.

 

Ахмедхаджаевнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда энергия бозорини ривожлантиришнинг янги стратегиясини ишлаб чиқиш устида ишламоқда

 

«Биз амалга ошириш тезлиги бўйича қайси сценарий биз учун энг қизиқарли эканлигини тушуниш учун барча мумкин бўлган вариантларни муҳокама қилмоқдамиз. Дунёда уларнинг ижобий ва салбий томонлари билан турли хил тажрибалар мавжуд. Биз ҳамма нарсани ягона универсал тизимга солишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир муҳокамалар иш жараёни босқичида», — деди вазир ўринбосари.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электр энергияси учун тўлов нархини ошириш таклиф қилинганди.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"