Жаҳон

Ғазо секторида муваққат ҳукумат тузилиши мумкин

Бу Исроил томонидан Ғазо секторида ўтказиладиган операция муваффақиятига боғлиқ.

Ғазо секторида муваққат ҳукумат тузилиши мумкин

 

АҚШ ва Исроил ҲАМАС ҳаракати ағдарилганидан кейин БМТ ҳамда бошқа араб давлатлари қўллаб-қувватловида Ғазо секторида муваққат ҳукуматни тузиш имкониятини муҳокама қилишни бошлади.

 

Маълумотларга кўра, муҳокама ҳозирда дастлабки босқичда ва унинг тақдири воқеалар ривожига, жумладан Исроил томонидан Ғазо секторида ўтказиладиган операция муваффақиятига боғлиқ.

 

Исроил томонида бир неча бор Ғазо секторини эгаллаб олиш ниятида эмаслигини таъкидлаган, шу билан бирга ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумидан кейин унинг бошқарувига йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этмоқда.

 

Блоомберг манбаларига кўра, Қўшма Штатлар Исроил қуруқликдаги операцияси оқибатларини яхши ўйлаб чиқмаганидан хавотирда.

 

Аввалроқ Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилиб, Ливан ва Суриянинг бир қатор ҳудудларига ҳам зарба бера бошлаганди. Тўқнашувлар Ғарбий соҳилда ҳам содир бўлмоқда. Исроил томонида 1,5 минггача одам можаро қурбони бўлди, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.