1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда қурувчиларни қор босиб қолди

Ҳодиса оқибатида 41 киши бедарак йўқолган.

Ҳиндистонда қурувчиларни қор босиб қолди

 

Ҳиндистоннинг Ҳимолой тоғларида йўл қурилиши билан шуғулланган 57 ишчи қор кўчкиси остида қолиб кетди. Хабарларга кўра, ҳозиргача 16 киши қутқарилган, аммо 41 нафар ишчидан ҳамон дарак йўқ.

 

Маҳаллий полиция вакилларининг маълум қилишича, қутқарилганларнинг аҳволи оғир, уларга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Шу билан бирга, қутқарувчилар бедарак йўқолган ишчиларни излашда давом этмоқда.

 

Ҳаво шароитининг мураккаблиги ишни қийинлаштираётган бўлсада, махсус хизматлар зарур ҳолатларда вертолётлардан фойдаланишга тайёрлигини билдирган. Қутқарув операцияси тўхтовсиз давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика