Жаҳон

Илон Маскнинг режалари

Миллиардер нега Twitterʼни ребрендинг қилди?

Илон Маскнинг режалари

 

Шу ҳафта бошида Илон Маск Twitterʼни Хʼга ребрендинг қилди. Бу Хитойнинг WeChat мега иловасига тақлид қилиш режасидаги яна бир қадам. Маск ўтган йили 44 миллиард долларга сотиб олган ижтимоий медиа фирмасини анча катта платформага айлантирмоқчи эканини айтди.

 

У аввалроқ чат, танишув, тўловларни ўзида бирлаштирган «ҳамма нарса иловаси» деб аталадиган WeChatʼни мақтаган ва Twitterʼни ҳам шунга яқин нарсага айлантирса, улкан муваффақият бўлишини айтганди. Шу ҳафта Хʼдаги (собиқ Twitter) постида жаноб Маск келгуси ойларда «биз кенг қамровли алоқа ва бутун молиявий дунёнгизни бошқариш қобилиятини қўшамиз», деди.

 

У ребрендинг даромаднинг ўсишига олиб келади, деб умид қилмоқда. Компания Маск сотиб олганидан бери реклама даромадининг деярли ярмини йўқотди ва у оғир қарз юки остида курашмоқда.

 

Хўш, WeChat нима — ва нима учун Маск унга тақлид қилмоқчи?

 

2011 йилда технология гиганти Tensent томонидан ишга туширилган WeChat ҳозирда Хитойнинг деярли барча 1,4 миллиард аҳолиси томонидан фойдаланилади. Уни супер илова деб аташ мумкин. Унинг хизматларига хабар алмашиш, овозли ва видео қўнғироқлар, ижтимоий тармоқлар, озиқ-овқат етказиб бериш, мобил тўловлар, ўйинлар, янгиликлар ва ҳатто танишиш киради.

 

Бу WhatsApp, Facebook, Apple Pay, Uber, Amazon, Tinder ва бошқа кўп нарсаларни бирлаштирган. Хитойликлар унга шу қадар ўрганганки, усиз яшаш деярли мумкин эмас деб ҳисоблашади.

 

Унинг кенг қўлланиладиган «Ҳамён» функцияси дебет ва кредит карталари билан боғланиши мумкин — Хитойдаги аксарият дўконлар ва онлайн-чакана савдо дўконлари WeChat тўловларини қабул қилади, фойдаланувчилар тўлаш учун QR-кодларини сканерлайдилар. Шунингдек, одамлар WeChatʼда уй-рўзғор тўловларини тўлашлари, сармоя киритишлари ва ҳатто кредит олишлари ҳам мумкин.

 

Ҳукумат хизматлари WeChatʼда ҳам мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар ижтимоий хавфсизлик маълумотларини текширишлари, чипта олишлари ва ҳатто касалхонадан жой бронь қилишлари мумкин. Аммо битта иловада жуда кўп функцияларга эга бўлишнинг бир қанча камчиликлари бор. Амалий нуқтаи назардан, WeChat телефон хотирасининг катта қисмини эгаллайди.

 

Жиддийроқ айтганда, WeChatʼнинг Хитой ҳаётининг ҳар бир бурчагига кириб бориши ҳукуматнинг цензураси, кузатуви ва бошқа махфийлик муаммолари билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди. Хитой кўплаб хорижий веб-сайтларга киришни тўсиб қўйди, ББС каби ахборот воситаларидан тортиб, Facebook каби ижтимоий медиа платформалари. WeChat каби супериловалар Пекиннинг мамлакатни назорат қилиш учун жамиятнинг барча жабҳаларини тартибга солиш мақсадларига мос келади.

 

WeChatʼнинг Хитойдаги улкан муваффақияти иккита асосий омилга боғлиқ. Биринчидан, Хитойда кўпчилик одамлар WeChatʼга иш столи компьютерларида эмас, балки смартфонлардан киришади. Смартфонларда «ҳамма нарса» иловасини яратиш компьютердан кўра анча осон.

 

Шунингдек, аксарият Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ Хитойда рақобатни тартибга солишнинг йўқлиги бу WeChat каби иловага Taobao савдо платформаси ва Douyin видео иловаси каби рақиб платформаларни самарали равишда блокировка қилишга имкон беради. Илон Маск ҳам Twitterʼни айнан шу каби кўп функцияли платформага айлантирмоқчи. У шунга ўхшаш дастурни Хитойдан ташқарида ҳам яратишми мумкин.

 

Соҳа экспертлар Хитой ва Ғарб ўртасидаги асосий фарқ рақамли тўлов технологиясининг кенг қўлланилишида эканлигини таъкидлайди. Хитойдаги аксарият савдогарлар нақд пул ёки кредит карталарини қабул қилмайди. Бу фарқ, Маскнинг амбицияларига тўсиқ бўлиши мумкин. Ғарб дунёсига ҳақиқий нақд пульсиз ёки кредит картасиз жамиятни жорий қилиш учун кўпроқ вақт керак бўлади.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.