Ўзбекистон

Ислом Каримовнинг неваралари бобосининг қабрини зиёрат қилишди

Аввалроқ Гулнора ва Лола Каримоваларнинг қизлари Имон ва Марям 8 йил деганда Тошкентда дийдор кўришгани ҳақида хабар қилинганди.

Ислом Каримовнинг неваралари бобосининг қабрини зиёрат қилишди

 

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 16 январь куни ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида жойлаган суратларнинг бирида Лола Каримованинг тўнғич фарзанди Марям билан Ислом Каримовнинг қабрига гуллар қўйгани акс этган. Сурат остидаги изоҳда эса Самарқанд ва бобоси ҳақида хотираларини ёзиб қолдирган: 


“Самарқанд мен учун муҳим шаҳар. Унда тарих, маданият, санъат, қадриятлар мужассам. Узоқ муддатдан сўнг илк бор бу ерга келганимдан сўнг мен Самарқанднинг фақат ўзигагина хос бўлган муҳитини севиб қолдим. Бобом ҳар доим бу гўзал шаҳар ҳақида ва ўзи улғайган жойлар: ҳар куни Регистон орқали мактабга борган ерлари ҳақида гапирарди. У биларди ва билганларини улашишни ёқтирарди, энг муҳими эса уни тинглаш доим қизиқ бўлган. Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда бу ерга қайтаман. Бу ерда мен ўзимни ҳотиржам ҳис қиламан”, – дейди Имoн Каримова.

 

Марям Тиллаева ҳам ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида шу суратни жойлаб, бобосининг қабрини илк бор зиёрат қилаётганини, буни анчадан бери ният қилганини ёзиб қолдирган.

 

 

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.