Cаломатлик

Жигар трансплантацияси оқибатида 32 ёшли бемор вафот этди

Ўзбекистонда мустақил жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилган 32 ёшли бемор вафот этди.

Жигар трансплантацияси оқибатида 32 ёшли бемор вафот этди

 

Қайд этилишича, жарроҳлик амалиёти  16 сентябрда  амалга оширилган. Беморнинг  28 ёшли рафиқаси ўз жигарини турмуш ўртоғига ўтказилишига рози бўлган.  Операция давомийлиги  техник қийинчиликлар билан 14 соат мобайнида  ижобий якунланган, операциядан сўнг ҳам  беморнинг соғлиғи яхши бўлган. Аммо, 29 сентябрь куни бемор вафот этди. 

 

Маълум қилинишича, жарроҳлик амалиётига бошчилик қилган жарроҳ, профессор Миршавкат Акбаров вазиятни  қуйидагича изоҳлади:

Барча операциялар ҳам ўзига яраша асоратлар билан кечади. Жигар операциясида ҳам  75% асоратлар бўлади. Лекин  бу асоратларнинг ҳаммаси ҳам ўлим билан тугайди дегани эмас.

 

Шунингдек, бемор Аҳмедов Ўктамнинг  трансплантациядан кейин 5-6 кунгача аҳволи яхши бўлган.  Анализлари нормаллашгач, реанимация хонасидан палатага кўчирилган. Афсуски, еттинчи куни беморда бирданига гемоглобин тушиб, аҳволи оғирлашади. Тезкор текширувлар натижасида, ошқозонда гепатаген яра пайдо бўлган ва ундан прафуз қон кета бошлаган.. Бемор иммунитети бегона орган ҳисобланган жигарни қабул қилиши учун иммунитетни туширишга яна қўшимча дорилар қилинган.

 

Маълумотларга кўра, бундай дориларнинг,  токсик таъсири мавжуд  бўлиб бу беморда энсофолопатияни келтириб чиқарди.  Оқибатда беморга қон ва қон препаратларининг қуйилиши натижасида артериал тромбоз келиб чиққан. Ва уни даволаш учун яна 7 соатлик операция бўлиб ўтди. Беморнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилган. Бемор буйрак ва юрак етишмовчилиги, сийдик йўлларидаги муаммолар туфайли вафот этган.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда жигар трансплантацияси давлат томонидан молиялаштирилиб келинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йил якунигача барча ҳудудда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

Чўлпоной Аҳмедова

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.