Жаҳон

Канада раҳбари ўзгарди

Марк Карни мамлакат бош вазири бўлди.

Канада раҳбари ўзгарди

Канадада Либерал партия етакчиси лавозимига собиқ Марказий банк раҳбари Марк Карни сайланди. У 85,9 фоиз овоз билан собиқ молия вазири Христия Фрилендни ортда қолдирди. Ушбу қарор Жустин Трюдонинг истеъфосидан кейин мамлакат сиёсатида муҳим бурилиш ясаши кутилмоқда.

 

Марк Карни АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Канадага нисбатан иқтисодий таҳдидларига жавоб беришини таъкидлади. У Канаданинг мустақиллиги ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга ваъда берди. Трамп томонидан қўлланилган савдо санкцияларига нисбатан кескин чора кўришини маълум қилди.

 

Карнининг асосий мақсади – мамлакатда иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва иқтисодий инқироз шароитида кучли сиёсий етакчилик кўрсатиш. У яқин кунларда парламент сайловларини эълон қилиши кутилмоқда, бу эса унинг лавозимини расмий мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.