энг долзарб

Kобулдаги Қозоғистон элчихонаси фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда

Қозоғистоннинг Kобулдаги элчихонаси элчиси бошчилигида фаолият юритмоқда. Ҳозирга қадар ходимларнинг бир қисмигина мамлакатга жўнатилган.

Kобулдаги Қозоғистон элчихонаси фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров "Элчимиз Kобулда ишлашда давом этади. У ерда ходимларнинг бир қисми қолади", - дея маълум қилган.

Шунга ўхшаш қарор бошқа бир қатор мамлакатлар, жумладан, Дания, Норвегия ва Чехия томонидан қабул қилинди. Қўшма Штатлар мамлакатдаги дипломатик иштирокини ҳам қисқартирмоқда-ҳарбийлар фуқароларни эвакуация қилиш учун юборилган. Буюк Британия ҳам Афғонистондаги дипломатик миссиясини тугатишга қарор қилди. Бунга Афғонистонда "Толибон" ҳаракати жангарилари томонидан ҳужум қилиниши сабаб бўлмоқда.

Турли манбаларга кўра, “Толибон” мамлакат ҳудудининг 90% га яқини, жумладан, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон чегарасидаги ҳудудларни назорат қилмоқда. Улар мамлакат вилоятларининг ярмидан кўпини қўлга киритган, дея хабар бермоқда "ТАСС".

Бир кун аввал толиблар томонидан Мозори Шариф шаҳрининг қўлга олингани маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ҳукумат кучлари шаҳарни деярли жангсиз қарши тарафга топширган. Ҳарбийлар ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистон чегарасига келган. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги вазият ҳақида расмий маълумот берди. Унга кўра Афғонистон ҳарбийларининг 84 нафари чегарадан ўтган. Уч нафарига тиббий кўмак кўрсатилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.