Ўзбекистон

"Марказий Осиё ва глобал дунё ёшлар нигоҳида" конференцияси иш бошлади

Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлари иштирок этмоқда.

"Марказий Осиё ва глобал дунё ёшлар нигоҳида" конференцияси иш бошлади

 

Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Hilton меҳмонхонасида Тараққиёт стратегияси маркази ва Фридрих Эберт фонди ҳамкорлигида ташкил этилган "Марказий Осиё ва глобал дунё ёшлар нигоҳида" мавзусида конференция очилди. Унда Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Германия Федератив Республикасининг Узбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Доктор Тино Клиннер иштирок этди.

 

Доктор Тино Клиннер Марказий Осиёнинг ўзига хос географик жойлашувига тўхталиб ўтди. Энг аввало Минтақанинг Евроосиё марказида жойлашганлигига ва катта транзит салоҳиятига эгалиги айтилди. Клиннер Темурийлар ҳукмронлиги даврида Марказий Осиё дунёдаги йирик маданий марказлардан бири бўлганлиги алоҳида таъкидланди.

 

Шу билан бирга ҳозирда минтақа катта потенциалга эгалиги ва ундан тўғри фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун эса давлатлар ўртасида интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш керак.

 

Элдор Туляков сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан минтақада интеграцион жараёнлар кетаётганини ва кўплаб масалалар биргаликда ҳал этилаётганига эътибор қаратди. Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси нафақат мамлакат ва минтақада, балки бутун дунёда ёшлар масаласини кўтараётгани таъкидланди.

 

“Айниқса, аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил этадиган ёшлар масаласи ниҳоятда долзарб”, – деди Туляков.

 

Аввалроқ Ёшлар ва хотин-қизларга тадбиркорликни бошлаш учун таъминотсиз кредит ажратилиши ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.