Спорт

Мбаппе “Реал Мадрид” таркибини қандай ўзгартиради?

У ёзда жамоага келиб қўшилади.

Мбаппе “Реал Мадрид” таркибини қандай ўзгартиради?

 

Куни кеча Мбаппе "Телефоот" нашрига интервью берди. Унинг сўзларидан сўнг ниҳоят "ПСЖ"ни тарк этиши маълум бўлди. Ҳужумчи : "Менинг келажагим энди клуб учун муҳим мавзу эмас. Энди ҳеч ким мен билан бу ҳақда гаплашмайди", - деб таъкидлади.

 

Бу ёзда ҳужумчи қаерга кетишини тушуниб етгандекмиз. "Реал" уни бир йил олдин сотиб олишни хоҳлаган эди, кейин эса трансфер амалга ошмай қолди. Икки ойдан сўнг форварднинг "ПСЖ" билан шартномаси тугайди ва Мбаппени испан грандининг футболкасини кийишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Ниҳоят, янги авлоднинг асосий футболчиси ўз миқёсига мос келадиган чемпионатга ўтади. Шу муносабат билан, ўтиш мутлақо мантиқий. Аммо "Реал Мадрид" таркиби нуқтаи назаридан вазият унчалик аниқ эмас.

 

Мбаппенинг бутун фаолиятини таҳлил қилсангиз, унинг асосий позицияси чап қанот ҳимоясида эканлигини кўрасиз. Француз ажойиб тезликка эга ва қанотда югуриш учун унда етарли жой мавжуд. Бу ерда ҳозир Винициус ҳаракат қилади. У ҳам ҳозир "Реал"ни тарк этиш нияти йўқлигини тасдиқлади. Энг аниқ ечимлардан бири бу 4-3-3 га қайтиш. "Реал Мадрид"да кўп йиллар давомида бу схема мавжуд эди ва фақат ўтган ёзда Карим Бенземанинг кетиши туфайли ундан воз кечилди. Албатта, Карло Анчелотти бу вариантни ўйлайди. Қолаверса, "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике бу мавсумда Килианни марказий ҳужумчи сифатида ўйнатди. Бундан яна бир хулосага келиш мумкинки, Винициус чап қанотда қолади, ўнгда эса Родриго, Браҳим Диаз ёки Федерико Валверде бироз орқароқда ҳаракат қилиши мумкин.

 

Ушбу режанинг битта катта камчилиги бор. "Реал Мадрид" сўнгги пайтларда яхши формада. Бунга ҳозирда ҳужумкор ярим ҳимоячи Жуде Беллингем катта ҳисса қўшмоқда, у ўзининг дебют мавсумида "Реал Мадрид"нинг ҳам, бутун Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Унинг ўзига хос хусусияти асосан ярим ҳимоядан жарима майдончасига ҳаракат қилиши. Агар Мбаппе ҳужумда бўлса, эркин зоналар камроқ бўлади. Ва умуман олганда, мувозанат нуқтаи назаридан жамоадаги схема ҳақида бир қатор саволлар туғилади. Анчелотти ҳозирда натижа бераётган 4-1-2-1-2 схемасида давом этиши мумкин. Бу мувозанат ва жамоавий ишларни яхши сақлаши мумкин. Родриго сўнгги икки йил ичида янада ривожланди, бундан ташқари жамоага ёзда 17 ёшли Эндрик келади. Яна бир муҳим жиҳат бор. "Реал"да ҳамон марказий ҳужумчи Хоселу ҳаракат қилмоқда. Бир қарашда, Мбаппе ва Эндрик келганида биз уни унутишимиз мумкиндек туюлади. Испаниялик форварднинг ижара муддати шу ёзда тугайди. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, биринчи ва иккинчи таркибда "Реал"нинг иккинчи қаватдаги имкониятлари нисбатан пастдек кўринади. Мбаппе ва Винициус деярли бош билан ўйнамайди. Родриго ва Эндрикнинг ҳам бўйи пастроқ. Хоселусиз " Реал"ни олдиндан айтиш мумкин. Бунинг учун Жамоага 193 сантиметрлик ҳужумчи керак бўлади. Бугунги кунда энг аниқ ечим сифатида Родригони сотиш дея тушуниляпти, чунки у сезиларли даражада камроқ ўйин амалётига эга бўлиши мумкин.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"