1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Мексика жанубида йўл-транспорт ҳодисаси 53 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳалок бўлганлардан ташқари яна 58 киши касалхонага ётқизилган.

Мексика жанубида йўл-транспорт ҳодисаси 53 кишининг ҳаётига зомин бўлди

 

Мексиканинг Чиапас штатида 9 декабрь пайшанба куни юздан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган тиркамали юк машинаси ҳалокатга учради.

 

Шунингдек, юк машинасида аксарияти  Гватемала аҳолиси бўлган ноқонуний муҳожирлар тўпланган. Fвтоуловнинг таянч деворга урилиб, ағдарилиб кетиши оқибатида  уч нафар беморнинг аҳволи оғир. 

 

Бундан ташқари, қутқарув хизмати фожиага 2 та юк машинасининг тўқнашуви сабаб бўлганини, шундан сўнг улардан бири деворга урилганини маълум қилган.

 

Маълумот учун: Мексика президенти Aндрес Мануел Лопес мамлакат жанубидаги йирик автоҳалокатга ўз фикрини билдириб, жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатиш топшириғини берган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан барча тафсилотлар аниқланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада сайёҳлик автобусининг тормози ишламай қолгани ҳамда Покистонда содир бўлган ЙТҲда 30 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика