Ўзбекистон

Метрода ҳожатхона қуриладиган бекатлар рўйхати эълон қилинди

Ҳозирда тўртта бекатда қурилиш ишлари бошланган.

Метрода ҳожатхона қуриладиган бекатлар рўйхати эълон қилинди

Аввал Тошкент метрополитенининг 9 та бекатида она ва бола хоналари ҳамда ҳожатхоналар қурилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда бекатлар рўйхати расман эълон қилиниб, тўртта бекатда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, лойиҳа ҳужжатлари якунланиш босқичида.

 

Метронинг “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, «Пахтакор» ва «Беруний» бекатларида қурилишнинг биринчи босқичи бошланди. Ушбу бекатларда қурилаётган ҳожатхоналар ҳақида баннерлар ўрнатилган.

 

Лойиҳа доирасида “Мустақиллик майдони”, «Олмазор», «Чорсу», «Дўстлик» ва «Бодомзор» бекатларида ҳам ҳожатхоналар қурилиши режалаштирилган.

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ойида Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона фаолият бошлаган эди. Ноябрь ойида эса метро бекатларидан бирида номақбул ҳолат акс этган видео тарқалиб, метрода ҳожатхоналар сонини ошириш борасида кенг муҳокамалар юзага келган эди.

custom img

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"