Жаҳон

Мирзиёевнинг жадидларга урғу бериши таҳсинга лойиқ — Адиб Халид

Тошкентда ўтаётган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги илмий конференцияга ташриф буюрган америкалик тарихчи олим тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мирзиёевнинг жадидларга урғу бериши таҳсинга лойиқ — Адиб Халид

Америкалик тарихчи олим 11—12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги илмий конференция ҳақида гапирди.

 

"Хорижда жадидлар мавзусига оид докторлик иши бошлаганимда бир ўзим бўлганман. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврда ҳам бу ерга саёҳат қилиш осон бўлмаган.

 

Кейинроқ жадидчилик билан қизиқувчилар саноқли бўлди. Ҳозир жадидларнинг қилган ишлари ўрганилиб, китоблар нашр этилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жадидларга урғу бериши таҳсинга лойиқ. 11–12 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган конференция ҳам айнан президент ташаббуси билан бўлмоқда. Бугун дунёдаги барча жадидшунослар Тошкентга йиғилган. Биз икки кун давомида жадидлар илгари сурган ғоя ва қилган ишларини муҳокама қиляпмиз. Қолаверса, жадидчилик билан қизиқувчи кўплаб ўзбек олимлари иштирок этаётган тадбирни жуда юқори савияда кўриш — мен учун жуда ажойиб", - дейди олим.

 

Маълумот ўрнида: Адиб Халид Покистонда туғилиб ўсган, инглиз ва урду тилини она тилидек билувчи, ўзбек, турк, рус, форс, немис ва француз тилларини профессионал даражада ўзлаштирган бу тарихчи олим бутун илмий фаолиятини Туркистон халқлари тарихини ўрганишга бағишлаган. Олимнинг “Ўзбекистоннинг барпо бўлиши” номли асари яқин тарихимизни ўрганишда, Миллий истиқлол қаҳрамонларини танишда ҳамда берилган қурбонликларни ҳис қилиш йўлида, том маънода, катта янгилик бўлган.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.