Жаҳон

"Мисс Россия мигрантлар федерацияси" ​​​​​​​гўзаллик танловида икки нафар ўзбекистонлик қиз финалга чиқди

"Мисс Россия мигрантлар федерацияси" гўзаллик танловининг ярим финал босқичида очиқ овоз бериш жараёни ниҳоясига етди.

"Мисс Россия мигрантлар федерацияси" ​​​​​​​гўзаллик танловида икки нафар ўзбекистонлик қиз финалга чиқди

 

 

Олинган овозлар сони бўйича икки нафар ўзбекистонлик қиз  финалга чиқди. Улар 2 мингдан ортиқ овоз йиғди. Улардан бири 23 ёшли Камола Абдилдаева — РУДН  университети талабаси. Иккинчи ўзбекистонлик иштирокчи  — 25 ёшли урганчлик Рушана Каримова.

 

Танловда ҳозирда Россияда бўлган вояга етган мигрант қизлар иштирок этиши мумкин.

 

Танловнинг ярим финалида жами 7 нафар ўзбекистонлик қиз иштирок этди. Тожикистон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон, Қозоғистон ва Сенегал гўзаллари уларга рақиб бўлди.

 

Маълумот учун, "Мисс ФМР" финали 9 октябрь куни Москвада бўлиб ўтади.

 

Танловда уч нафар финалчи "Мисс ФМР", "Вице-мисс ФМР" ва "Томошабинлар эътирофи" номинацияси бўйича мукофот олади.  

 

Мигрант аёллар ўртасида  ўтказиладиган гўзаллик танлови бу йил  иккинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йили тожикистонлик Фотима Каладорова ғолиб бўлганди, "Вице-мисс" номинацияси ғолиблигини Россиянинг Тува республикасидан Диана Бадирги қўлга киритди, “Томошабинлар эътирофи” эса қирғизистонлик Камила Полотбековага насиб қилганди.

 

Бундан аввал қаришни секинлаштирувчи 5 та одат ҳақида тавсия берилган эди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"