Жаҳон

Москва вилоятида “Нурчилар” экстремистик ташкилоти фаолиятига чек қўйилди

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Москва вилоятида “Нурчилар” экстремистик ташкилоти фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда Россия ИИВ маълумотларига таяниб “ТАСС” хабар берди.

Москва вилоятида “Нурчилар” экстремистик ташкилоти фаолиятига чек қўйилди

 

 

“Москва вилояти ҳудудида “Нурчилар” экстремистик ташкилотининг яширин бошланғич бўлагининг бошқарув маркази фаолиятига чек қўйилди. Қўлга киритилган маълумотларга кўра, ушбу ташкилот раҳбарияти Россияда кўп тармоқли тизимни йўлга қўйишга ҳаракат қилган. Шу мақсадда улар янги аъзоларни жалб қилган.  Унга аъзо бўлганларнинг аксарияти Москва шаҳридаги талабалардан иборат бўлган”, – дейилади РФ ички ишлар вазирлиги хабарида.

 

Талабалар  чет элда тайёргарликдан ўтиш мақсадида танлаб олинган. Россия Ички ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати вакилларининг қўшма тадбири давомида “Нурчилар” мафкураси тарғиб қилинган 250 та материал топилган.

 

Россия Тергов Қўмитасининг Москва бўлинмасининг маълум қилишича, ҳолат бўйича РФ Жиноят кодексининг 282.2 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Бундан аввал Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган 27 киши қўлга олингани ҳамда Москвада “Хизб ут-таҳрир” аъзолари фаолиятига чек қўйилгани хабaр қилинганди.

custom img

“Ёлғон гапириш айрим эронликлар учун динининг бир қисми” – АҚШ Вакиллар палатаси спикери

Спикер Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарорини ҳимоя қилиб, Теҳрон билан музокараларда ишонч йўқлигини айтди.

custom img

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский

Украина президенти Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларни дрон ҳужумлари сабаб хавф кучаяётганидан огоҳлантирди.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига жавоб зарбасини берди

Ҳужумлар ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилган.

custom img

Эрон АҚШга яна ҳужум қилса, “йўқ бўлиб кетади” — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг янги қасос ҳужумлари янада кескин жавоб билан қарши олинишидан огоҳлантирди.

custom img

Озарбайжонда Ўзбекистон байроғи порлади

Бокудаги Ҳайдар Алиев маркази Ўзбекистон Мустақиллиги шарафига давлат байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

custom img

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

custom img

Шимолий Кипр қирғоқларида 267 киши бўлган паром ағдарилди: 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 23 киши бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"