Москвадаги гўзаллик танловида ўзбекистонлик қиз ғолиб бўлди
Москвада мигрант-қизлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди.

Тадбир fmr_online Россия мигрантлар федерацияси томонидан ташкил этилди.
Танловнинг финал босқичида Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 10 нафар қиз иштирок этди.

10 нафар номзодлар орасидан ўзбекистонлик Рушана Каримова биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиб Москва молия-юридик университетида ўқиш учун сертификат билан мукофотланди.







