Таълим

Наманганлик қиз ҳам Президент, ҳам ал-Хоразмий номидаги мактаб синовидан ўтди

Мактабда аъло ўқиши, намунали хулққа эга бўлиш билан бирга бўш вақтларида бадиий гимнастика спорт тури билан шуғулланади, шунингдек, ментал арифметика тўгарагига ҳам иштирок этади.

Наманганлик қиз ҳам Президент, ҳам ал-Хоразмий номидаги мактаб синовидан ўтди

 

 

Қайд этилишича, ёш истеъдод соҳибаси 2018 йилдаёқ «Йилнинг энг фаол ўқувчиси» номинацияси ғолиби бўлган.

 

2019 йил 24 февралда Тошкент шаҳрида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича турнирда фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби фахрий ёрлиқлари билан бир неча бор тақдирланди.

 

2020 йил 29 сентябрда Андижон шаҳрида ўтказилган «Ментал арифметика» бўйича очиқ олимпиадада фахрли 1-ўринни, 15 октябрда Наманган шаҳрида ўтказилган «Ментал арифметика» бўйича очиқ олимпиадада фахрли 2-ўринни эгаллади.

 

Бугунги кунга қадар барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, жорий йилда Наманган шаҳридаги Президент мактаби ҳамда Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT мактабига ҳужжат топширган эди. Якуний натижаларга кўра, Дилнура ҳар икки мактабга қабул қилинди.

 

Таъкидланишича, Дилнуранинг ушбу ютуқларида Наманган шаҳридаги 58-ДИМИдаги устозлари ҳамда онаси Наманган давлат университети математика кафедраси ўқитувчиси Дилноза Маҳмудованинг ҳиссалари беқиёс. Дилнурани олдинда ҳали кўплаб ютуқлар, муваффақиятлар кутиб турибди. Зеро ўқиган, илмга интилган инсон ҳамиша ҳаётда ўз ўрнини эгаллайди.

 

Аввалроқ халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"