Жаҳон

НАТО ҳарбий тайёргарликни кучайтиради

Алянс минтақа шарқида тўртта янги тактик гуруҳ тузишга қарор қилди.

НАТО ҳарбий тайёргарликни кучайтиради

 

НАТО етакчилари Болгария, Венгрия, Руминия ва Словакияда тўртта янги тактик гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

 

“Россия ҳаракатларига жавобан биз НАТОнинг мудофаа режаларини фаоллаштирдик, НАТОнинг жавоб кучлари элементларини жойлаштирдик ва шарқий қанотимизга 40 минг аскарни, шунингдек, алянснинг бевосита қўмондонлиги остидаги муҳим ҳаво ва денгиз кучларини жойлаштирдик. ”, - дейилади Шимолий Атлантика алянси мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларининг Брюсселда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича баёнотида.

 

НАТО етакчилари “барча соҳаларда барча иттифоқчиларнинг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлаш учун” чора-тадбирлар ва қарорлар қабул қилинганини эълон қилди. НАТО бу чораларни профилактик, мутаносиб ва кескинликка олиб келмайдиган чоралар деб атайди.

 

Саммит иштирокчилари, шунингдек, "сўнгги ўн йилликларда Евро-Атлантика хавфсизлигига энг жиддий таҳдидни ҳисобга олган ҳолда" унинг "узоқ муддатли тўхтатиб туриш ва мудофаа позициясини" сезиларли даражада мустаҳкамлашга ва ишончни таъминлаш учун зарур бўлган жанговар қобилиятларнинг тўлиқ спектрини ривожлантиришга ваъда беришди.

“Биз кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидларга ҳам қарши тайёргарлигимизни оширамиз”, деди НАТО етакчилари.

Сиёсатчилат кейинги қарорлар Мадридда қабул қилинишини маълум қилди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.