Жаҳон

Очлик эълон қилган Саакашвили врачларни қабул қилишдан бош тортди

У 29 кундан буён таом қабул овқатланмаяпти.

Очлик эълон қилган Саакашвили врачларни қабул қилишдан бош тортди

 

Грузия собиқ президенти Саакашвили  врачлар консилиуми билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлиллар топширишдан бош тортди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

 

Собиқ президент бир неча кундан буён муолажа олиш ёки олмаслик юзасидан аниқ фикрга келолмаётган эди. У очлик эълон қилган ва  29 кундан буён овқатланмаяпти. Шу кунларда эса турма маъмурияти унинг адвокатлари кириши тартибини кучайтирганига норозилик тарзида врачларни қабул қилишдан бош тортди.

 

“Ўзингизга маълум сайлов кунига қадар минимал жисмоний фаолликни ва фикрлаш қобилиятимни сақлаб туриш мақсадида ҳукумат томонидан тайинланган врачлар консилиуми билан ҳамкорлик қилаётгандим. Аммо бугундан бу жараён тугаганини маълум қиламан ва врачларга миннатдорчилик билдираман. Ҳукумат уларнинг асосий таклифларига қулоқ солмаганидан афсусдаман. Шу кундан бошлаб очликка қарши таблеткаларни қабул қилмайман ва қон топширмайман”, – дейилади сиёсатчининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Саакашвили 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.

 

Бундан аввал Ираклий Кобахидзе Саакашвили мавзуси 30 октябрдан кейин кўпчиликнинг эсидан чиқиб кетишини айтганди. Шунингдек, собиқ президент нима учун Грузияга қайтгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"