Ўзбекистон

Олмалиқда қимматбаҳо металл ўғрилари қўлга олинди

Улар салкам 120 млн сўмлик саноат маҳсулотини ўмаришган.

Олмалиқда қимматбаҳо металл ўғрилари қўлга олинди

 

ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда қимматбаҳо металл ўғриларини қўлга олинган. 

 

Маълум қилинишича, oлмалиқлик фуқаро “Олмалиқ КМК” АЖнинг бир гуруҳ ишчилари билан жиноий тил бириктирган. У “Олтин ва кумушни афинажлаш цехи”нинг кийим алмаштириш хонасига қимматбаҳо металл – саноат қумларини яшириб қўйгани фош бўлган. 

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушбу ячейканинг пастки қисмида перчаткада жойлаштирилган умумий оғирлиги 4 кг 435 гр саноат маҳсулоти – шлам процессуал тарзда расмийлаштириб олинган. Лаборатория таҳлили натижаларига кўра, ушбу саноат қумлари таркибида умумий нархи 117,5 млн сўмлик 160,5 гр қимматбаҳо металллар мавжудлиги аниқланган.


 
Фуқаро Чирчиқ шаҳрида “Олмалиқ КМК” АЖнинг қўриқлаш хизматига бўлиб ўтаётган қабулга қатнашиш учун келган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

 

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.