Жаҳон

Ойда янги сув манбайи топилди

Бу кашфиёт келажакда Ойни тадқиқ қилиш миссиялари учун муҳим аҳамиятга эгалиги айтилмоқда.

Ойда янги сув манбайи топилди

 

Олимлар Ойда сув борлигини билишади. Аммо мутахассисларда ҳаёт манбаси у ерга қандай келгани ва қаерда экани ҳақида саволлар бор. Хитой Фанлар академияси тадқиқотчилари томонидан эълон қилинган янги мақолада Ой тупроғида яшириниши мумкин бўлган зарбали шиша шарларни тасвирлаб беришган.

 

Тадқиқотчилар 2020 йилда “Chang-e 5” миссияси давомида хитойлик ровер томонидан тўпланган ой тош намуналарини ўрганишдан сўнг шундай хулосага келишган. Улар орасида ҳар бирида 0,002 граммгача суюқлик бўлган 32 та майда гранулалар топилган. Ер сунъий йўлдошида миллиардлаб, ҳатто триллионлаб бундай зарралар бўлиши мумкин, энг консерватив ҳисоб-китобларга кўра, улар ўзида 297,6 миллиард тоннагача сувни сақлай олади.

 

Таъкидланишича, бу қайта тикланадиган манба. Олимларнинг фикрича, майда гранулалар метеоритлар билан тўқнашув натижасида ҳосил бўлади, бу бизнинг табиий йўлдошимиз учун унчалик кам эмас. Шунингдек, тадқиқот қуёш шамоли водород молекулалари билан ўзаро таъсирлашганда, улар доимо сув чиқаришини аниқлади. Бу жуда тезкор жараён бўлиб, бундай шиша шарлар бир неча йил ичида ўзида суюқлик тўплайди.

 

“Бундай қисқа диффузия вақти қуёш шамоли томонидан ишлаб чиқарилган сув тезда тўпланиши ва ой юзасига урилган метеорит таъсирида ҳосил бўлган шиша шарлар ичида сақланиши ҳамда гидрация белгиларини сақлаб қолиши мумкинлигини кўрсатади”, — дейди тадқиқот ҳаммуаллифи, Нанкин университети олими Хежиу Хувэй.

 

Ҳозирда “Chang-e 5” роверидан олинган намуналарни таҳлил қилиш давом этмоқда. Шунинг учун олимлар яқин келажакда янги кашфиётлар бўлишини истисно қилишмайди. Аммо энг муҳими, уларда мавжуд бўлган маълумотлар бошқа тош сайёраларда сув мавжудлигига умид қилиш учун асос беради

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.