Спорт

Ўзбек таэквондосида янги тарих: "Fujayra Open" турнирини спортчиларимиз 10 та медал билан якунлади

Уларнинг 6 таси олтин.

Ўзбек таэквондосида янги тарих: "Fujayra Open" турнирини спортчиларимиз 10 та медал билан якунлади

 

Биров аввал терма жамоамизнинг етти нафар аъзоси мусобақа финалига йўл олганди.

 

Қувонарлиси, уларнинг 6 нафари финалда ғалаба қозонган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. -74 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи беллашув эса ҳамюртларимиз Улуғбек Рашитов ва Нажмиддин Қосимхожиев ўртасида кечди. Бу баҳсда Рашитов олтин, Қосимхожиев эса кумуш медалга эга чиқди.

 

Шундай қилиб, терма жамоамиз "Fujayra Open-2024" турнирини юқори кайфиятда, аъло натижалар билан якунлади.

 

🥇Олтин:

 

Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг)

 

Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг)

 

Улуғбек Рашитов (-74 кг)

 

Жасурбек Жайсунов (-80 кг)

 

Озода Собиржонова (-67 кг)

 

Ирода Миртожиева (+73 кг)

 

 

🥈Кумуш:

 

Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг)

 

 

🥉Бронза:

 

Мавлонбек Тўхтасинбоев (-80 кг)

 

Никита Рафалович (+87 кг)

 

Феруза Содиқова (-67 кг).

 

Шу тариқа, миллий терма жамоамиз "Fujayra Open-2024" халқаро турнирини 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медаль билан якунлади.

 

Zamon.uz cайти янги тарих яратаётган таэквондочиларимиз, мураббийлар штаби ва сиз азиз мухлисларни ушбу натижа билан табриклайди!

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.