1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон — янги олимпия мамлакати

Франциянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон спортчиларининг "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган тарихий натижаларини ёритишда давом этмоқда.

Ўзбекистон — янги олимпия мамлакати

Ўзбекистон спортчилари "Париж-2024"да муваффақиятли иштирок этди. Жами 13 та медаль (8 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза) қўлга киритган ўзбек атлетлари ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган 206 давлат орасида 13-ўринни эгаллади. Айтилишича, мазкур натижа Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тўғри йўсинда олиб борилаётганидан далолат беради.

 

"2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистоннинг юксак спорт салоҳиятига эга мамлакат эканини билиш имконини берди. Халқаро жамоатчилик 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларини интизорлик билан кутади", — дея қайд этган La Gazette.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика