Ўзбекистон

Ўзбекистонда барча 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатилади

Халқаро тажриба асосида амалга ошириладиган махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда барча 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 4 ва 5 қаватли биноларга лифт ўрнатиш бўйича махсус дастур устида ишламоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълумотга кўра, ушбу ташаббус халқаро тажрибага асосланади. Кўплаб давлатларда 4–5 қаватли уйларда лифт ўрнатиш кенг тарқалган амалиёт ҳисобланади.

 

Мазкур лойиҳа аҳолининг қулайлиги, айниқса, ёши катта ва ногиронлиги бор фуқароларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Дастур тафсилотлари ва амалга ошириш муддатлари бўйича қўшимча маълумотлар кейинчалик эълон қилинади.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.