Ўзбекистон

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари Хитойга етказиб берилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари Хитойга етказиб берилиши мумкин

 

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари ташриф билан Жанубий Хитойнинг Гуанси автоном районига борди, деб хабар бермоқда «Дунё».
 

Сафар давомида Гуанси автоном райони Ташқи ишлар департаменти бош директори ўринбосари Сонг Хай Жин, Тижорат вазирлиги ҳудудий департаменти директори ўринбосари доктор Юе Сюмей ва Хитой халқаро савдони рағбатлантириш ташкилоти раиси Янг Янь билан учрашувлар ўтказилди.

 

Учрашувларда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий ва туризм алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ҳудуд Ташқи ишлар департаменти раҳбарияти билан мулоқотда ҳудудлараро ҳамкорлик, маданий ва туризм алоқаларини ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

 

Томонлар ҳудудий корхоналар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва инвестицияларни жалб қилиш юзасидан ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги ва туризм йўналишларида ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

 

Тижорат вазирлиги ҳудудий департаменти директори ўринбосари доктор Юе Сюмей билан бўлиб ўтган учрашув давомида савдо-иқтисодий ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Хитой халқаро савдони рағбатлантириш ташкилотидаги учрашувда томонлар ҳудудий тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Хитой томонига мамлакатдаги бизнес вакиллари учун яратилган имкониятлари ва республика тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли қурилиш материаллари, экологик тоза қайта ишланган маҳсулотларни Гуанси бозорига етказиб беришга тайёрлик билдирилди.

custom img

Аномал иссиқ сабаб ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади

Боғчага бормаган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди, олдиндан тўланган маблағ эса кейинги ой ҳисобига ўтказилади.

custom img

Ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол қидирувидаги шахс товламачилик ва бошқа оғир жиноятларда айбланган.

custom img

Ўзбекистонлик олима Халқаро Математика Иттифоқи қўмитаси аъзолигига сайланди

АҚШда ўтган Халқаро Математика Иттифоқи Бош Ассамблеясида олима Умида Балтаева нуфузли қўмита таркибига сайланди.

custom img

Тошкентда “закладка” орқали наркотик тарқатган украиналиклар ушланди

Уч нафар хориж фуқароси уйида 2,4 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда 24 ёшли йигит автомашинадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Марҳумнинг яқинлари воқеа иштирокчиларининг кўрсатмалари бир-бирига мос келмаётганини айтиб, ҳолатни ҳар томонлама ўрганишни талаб қилмоқда.

custom img

Самарқандда “закладка” орқали гиёҳванд модда тарқатган 44 нафар наркокурер қўлга олинди

21 та геолокацияга яшириб қўйилган, қарийб 1 500 дозага тенг мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

custom img

Россия чеклов қўйган Ўзбекистоннинг 5 та экспортчи корхонаси текширувдан ўтказилмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Россия билан ҳамкорликда камчиликларни бартараф этиш ва чекловларни бекор қилиш устида ишламоқда.

custom img

Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилгани йўқ — МИБ

МИБ собиқ агентлик ходимларини ишга тиклаш бўйича ижро ишлари тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"