Жаҳон

Парижда 12 қаватдан баланд биноларни қуриш тақиқланади

Июнь ойида Франция пойтахтида «Маҳаллий урбанизация режаси» қабул қилинди. Фаолларнинг фикрича, бу режа экологияни асрашга хизмат қилади.

Парижда 12 қаватдан баланд биноларни қуриш тақиқланади

 

Парижда 12 қаватдан баланд, яъни тахминан 37 метрдан баланд уйларни қуришга тақиқ қайта киритилди. Пирамида кўринишида қурилаётган Tour Triangle минорасининг қурилиши жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди, дея хабар беради euronews.com.

 

Июнь ойида Франция пойтахтида «Маҳаллий урбанизация режаси» (PLU) қабул қилинди. Фаолларнинг фикрича, бу режа экологияни асрашга хизмат қилади.

 

Париж шаҳар кенгаши янги биноларни 12 қаватдан (37 метр) кўп бўлмаган даражада чеклашни ёқлаб овоз берганидан кейин PLU кучга кирди.

 

Парижнинг ишбилармонлик округи, Дефанста бир нечта осмонўпар бинолар мавжуд, 13 ва 15-туманларда классик биноларга қараганда кўпроқ баланд бинолар мавжуд. Лекин шаҳар марказидаги бинолар баланд эмас.

 

1973 йилда қуриб битказилган 209 метрлик Монпарнас минорасини одамлар танқид қилди. Кейинчалик, 1977 йилда шаҳарларда 37 метрдан баланд уйлар қуриш тақиқланган. Бу чеклов 2010 йилгача, шаҳарнинг собиқ мэри Бертран Деланоэ Парижда 180 метрлик офислар ва 50 метрлик турар-жой биноларини қуришга рухсат берганига қадар амалда бўлган.

 

Ҳозирги тақиқ мэр Анн Идальгонинг карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш дастурининг бир қисмидир. Ушбу қарорнинг яна бир сабаби - мунозарали пирамида шаклидаги Tour Triangle минораси.

 

Қурилиш 2021 йилда бошланиб, 2026 йилда якунланиши керак эди.

 

Бироқ турли ҳуқуқий ва режалаштириш бўйича мунозаралар туфайли қурилиш 12 йилга кечиктирилди. Қурулиш тугаллангач, Tour Triangle шаҳардаги учинчи энг баланд бино бўлади. Унда меҳмонхона ва офислар, дўконлар ва ресторанлар бўлади.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.