Ўзбекистон

Учтепада янги Давлат хизматлари маркази очилди

Мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 160 дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилди.

Учтепада  янги Давлат хизматлари маркази очилди

 

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий ИТ-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Учтепа тумани Давлат хизматлари марказининг 1000 квадрат метр майдонга эга янги биноси ўз фаолиятини бошлади.

 

Бино қурилишида, замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ва саломатлик бурчаклари, болалар майдончаси ҳамда мини-кутубхона ташкил қилинган. Ташриф буюрувчилар хизматлардан мустақил фойдаланишлари шунингдек, турли имкониятлардан хабардор бўлишлари учун ахборот стендлари
ва постерлар қўйилган.

 

Ушбу Марказ тумандаги 280 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, экстерриториал тамойили асосида Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча худудларидан ташриф буюрган фуқароларга ҳам хизмат кўрсатади.

 

Агентлик хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва имкон қадар соддалаштириш устида доимий равишда изланиб, бу борадаги ишларини давом эттирмоқда. Марказда электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар хизмат кўрсатиш жараёни ва хизмат кўрсатган ходимни баҳолаш мумкин бўлади. Бу эса фуқаролар билан қайта алоқанинг муҳим усулларидан бири сифатида мурожаатчилар учун хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга  ёрдам беради.

 

Янги Марказда Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича давлат хизмати тажриба-синов тариқасида жорий этилган бўлиб, 2022 йил 1 январдан бошлаб, ушбу давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам кўрсатилади.

 

Ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат хизматларидан фойдаланишда NFC маҳсус қурилмаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида ID картадаги фуқаронинг шахси аниқланади ва тизимда аризачининг маълумотлари автомат тарзда тўлдирилади.

 

Жисмоний имконияти чекланган, турли сабабларга кўра ногирон бўлиб қолган мурожаатчиларга барча шароитларни яратиш мақсадида ногиронлик аравачаси орқали бинога кириш имконини берувчи пандус ҳамда шахсий эҳтиёжлар учун алоҳида хона шунингдек, “surdo-online” хизматлари мавжуд.

 

Ҳозирда Тошкент шаҳрида 12 та Давлат хизматлари маркази мавжуд бўлиб, уларнинг бештаси замонавий жиҳозланган биноларга эга.

 

Муножат Валиева 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.