Ўзбекистон

Президент Қўқондаги йирик кимё корхонасида бўлди

Давлат раҳбари завод бўйлаб юриб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Президент Қўқондаги йирик кимё корхонасида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.

 

Мамлакатимизда кимё саноати жадал ривожланмоқда. Сўнгги беш йилда бу соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга ошиб, 45 триллион сўмга етди. Хусусан, янги қувватлар ҳисобига минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми 17 фоизга кўпайиб, йилига 1,4 миллион тоннадан ошди. Бунда самарали инвестиция лойиҳалари катта ўрин тутмоқда.

 

Собиқ Қўқон суперфосфат заводи молиявий соғломлаштириш ва  диверсификация қилиш мақсадида 2019 йилда Сингапурнинг “Indorama Holdings BV” компаниясига инвестиция мажбуриятлари билан сотилган эди. Унинг негизида “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонаси ташкил этилди. 70 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, ишлаб чиқариш технологиялари модернизация қилинди. Испания, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Испания ва Россия давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Қўшимча 150 та иш ўрни яратилди.

 

2021 йилда модернизация ишларининг биринчи босқичи доирасида аммонийлашган суперфосфат, сувда тез эрувчан комплекс минерал ўғитлар, азот-фосфор-калийли (NPK) минерал ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Завод қуввати йилига 75 минг тоннадан 450 минг тоннага етказилди. 

 

Хомашёлар маҳаллий корхоналардан олиб келинади. Масалан, фосфорит уни Қизилқумдан, сульфат кислотаси Олмалиқдан, аммоний сульфат Чирчиқдан, аммиак "Фарғонаазот" ва "Навоийазот"дан келтирилади.  Бу маҳсулот таннархини барқарор сақлаш имконини бераётир.

 

Яна бир муҳим томони, модернизация натижасида ишлаб чиқаришга сарфланадиган электр энергияси ва табиий газ харажатларини 35-40 фоизга қисқартиришга эришилган. Бундан ташқари, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик учун асосий ишлаб чиқариш цехларига тўрт босқичли тозалаш ускуналари ўрнатилган. Илгари бу фақат икки босқичли бўлган.

 

Корхона йилига 30 миллион доллар маҳсулотни экспорт қилиш қувватига эга. Бугунги кунда МДҲ, Европа, Африка ва Осиёнинг 16 давлатига минерал ўғитлар экспорт қилинмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари завод бўйлаб юриб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхона йирик кимё кластерига айланиб, нафақат иқтисодий, балки ИЖтимоий намуна бўлиши кераклиги таъкидланди. Завод ходимлари учун замонавий уй-жойлар қуриш, келажакда мактаб ва шифохона лойиҳаларини ҳам назарда тутиш бўйича фикр алмашилди.

 

Корхона изчил ривожланмоқда ва кейинги босқичлар бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Иккинчи босқич доирасида 50 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. Швейцария, Германия, Ҳиндистон, Хитой ва Италиядан замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Ушбу босқичда йилига 24 миллион долларлик калий сульфат, сульфат кислотаси ва аммоний-хлорид ўғитлари ишлаб чиқарилади. 120 та янги иш ўрни яратилади.

 

Учинчи босқич ишлари 2025-2028 йилларда амалга оширилади. Унда моно ва дикальций фосфат, калий-нитрат, азот-фосфор-калийли комплекс минерал ўғит, кальций хлорид, моно аммоний фосфат, моно калий фосфат ишлаб чиқариш  йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати – 100 миллион доллар. 235 та иш ўрни яратилади.

custom img

Оҳангаронда даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни олган хорижлик ушланди

Хорижликнинг Тошкентдаги вақтинча яшаш хонадонидан электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.

custom img

Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

Йил бошидан буён пойтахтга қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюргани қайд этилди.

custom img

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада умуман жиноят қайд этилмади.

custom img

Президент Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммосини бартараф этишни топширди

Оқова сув иншоотига 1 сентябргача замонавий фильтрлаш ускуналари ўрнатилади.

custom img

Навоийда каналга чўкиб кетган икки 15 ёшли бола ҳалок бўлди

Дастлабки экспертизага кўра, уларнинг ўлимига сув туфайли юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.

custom img

Сергелида “Ақлли туман” платформаси ишга туширилди

Сунъий интеллект асосидаги тизим ижтимоий муаммолар мониторинги, мурожаатлар назорати ва жамоат хавфсизлигини бошқариш имконини беради.

custom img

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев йилига 150 минг нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатадиган замонавий хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 3 килограмм кўкнори бошоқлари аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"