
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 август куни соат 11:00 ларда Чироқчи тумани ИИБ 4-сон ИИБ ХПГ профилактика инспектори, лейтенант Б.Кўпайсиновга бозорга келган “Мирзатўп” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ж. қўнғироқ қилиб, Чироқчи тумани Мирзатуп қишлоғидаги “Уйшун” деҳқон бозорида иккита фуқаро ўзаро жанжаллашаётганини айтади.
Шундан сўнг лейтенант Б.Кўпайсинов ҳолат бўлаётган жойга етиб келади. Ўрганишлар давомида Чироқчи тумани Уйшун қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Д. Чироқчи тумани Араббанди қишлоғида яшовчи фуқаро О.Б. билан ўзаро жанжаллашиб, Б.Д. жанжал вақтида О.Б.ни юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказгани ойдинлашади.
Лейтенант Б.Кўпайсинов жанжаллашаётган фуқароларни тинчлантирмоқчи бўлганида О.Б. унга қаршилик кўрсатиб, ИИБ ходимининг қонуний талабига буйсунмай, уни ҳақорат қилади. Эгнидаги хизмат кийимини тортиб-йиртиб, унга тан жароҳати етказади.
Фуқаро О.Б. мастлик бўйича тиббий текширувдан ўтказилганда у маст ҳолатда экани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан О.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Айни пайтда Чироқчи туман прократураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда икки нафар фуқаро Ички ишлар органлари ходимининг ёқасидан тутиб, силтаб, қочишга урингани ҳамда Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмсай қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо Мадумарова


