Ўзбекистон

Қирғизистон уламолари Бухорода бўлишди

Ташриф сўнгида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилинди.

Қирғизистон уламолари Бухорода бўлишди

 

 

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир Ракиев бошчилигидаги делегация Бухорога келди. 

 

Меҳмонлар, бугун эрта тонгдан Бухоро шаҳрида жойлашган тарихий обидалардан Масжиди Калон жомеъ масжиди, Пойи калон ансамбили ва Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти, Кўкалдош мадрасаси ҳамда Лаби Ҳовуз мажмуаси, Нодир Девонбеги тахирий обидалари билан яқиндан танишишди.

 

 

Уламолар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат ва Аллоҳ таолодан халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар қилишди.

 

Бухоро темирйўл вокзалида мартабали меҳмонларни Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобиржон Элов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдар Юлдошхўжаев ҳамда Мир Араб ўрта-махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин Сабуров кутиб олди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги етти пир зиёратгоҳи ислом олами рўйхатидан жой олгани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.