Жаҳон

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринган етти киши қўлга олинди

Улар орасида чет элликлар ҳам бор.

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринган етти киши қўлга олинди

Қирғизистон ИИВ мамлакатда оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга алоқадорликда гумонланган етти киши қўлга олинганини маълум қилди. Оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш бўйича жиноят иши қўзғатилган. 17 ноябрь куни Қирғизистонда маҳаллий кенгашлар учун депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

 

"Бишкек шаҳри яқинида спорт ўйинлари, шунингдек, турли мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган эди. Шу баҳонада улар (қўлга олинган шахслар) зўравонликка чақириш, конституцияга зид талабларни илгари суриш ва сайлов куни ҳокимиятни эгаллаб олиш учун вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилган", — дейилади ИИВ хабарида.

 

Идоранинг аниқлик киритишича, қўлга олинган шахслар орасида Қирғизистон фуқаролари билан бирга, чет элликлар ҳам бор. Тинтув давомида улар яшаган жойдан жанговар граната, тўппонча, учта квадрокоптер, шунингдек, «олoмонга ичириш учун минг шиша ароқ», бир тонна гуруч ва от топилган.

 

Қирғизистон ҳукумати 2024 йил бошидан бери ҳокимиятни эгаллашга учинчи марта уринилаётгани тўғрисида хабар берди. Январь ойида республика президенти Садир Жапаров давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилганди. Июлда эса мамлакат махсус хизматлари томонидан тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни эгаллашни ният қилган бир гуруҳ шахслар ушланган эди.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"